Берлин шаҳрида Олмониядаги мусулмон жамоалари вакиллари анжумани бўлиб ўтди. Ушбу анжуман мамлакат Ички ишлар вазири Ганс Питер Фридрих бошчилигида ташкил этилди. Унда мамлакатнинг ўн етти федерал вилоятидан мусулмон жамоалари аъзолари иштирок этди. Анжуманда Олмонияда истиқомат қилаётган мусулмонлар ҳаёти ва уларнинг турли муаммолари кўриб чиқилди. Ушбу анъанавий тадбир 2006 йилдан бери мунтазам ўтказиб келинади.