Маккаи мукаррамада фиқҳ олимлари анжумани бўлиб ўтди. Ислом олами уюшмаси ташкил этган тадбирда таниқли дин арбоблари ва йиғин аъзолари иштирок этишди. Оилавий муносабатлар, балоғат ёшига тўлмаганлар никоҳини қоралаш, тузалмайдиган оғир касалларни даволашни тўхтатиш, қирқ саккиз даража юқори ва олтмиш олти даража шимолий кенгликда жойлашган ҳудудларда намоз вақтларини аниқ белгилаш каби масалалар муҳокама этилди. Сўзга чиққанлар ушбу йиғилиш Ислом оламида туғилаётган кўпгина саволлар ечими топилишига сабаб бўлишини билдиришди.