Бирлашган Араб Амирликларининг Ислом ва хайрия ишлари бўйича департаменти раиси Ҳуда Ал-Каъбий маҳаллий мухбир билан суҳбатда шундай деди: “Бу йили бошқача режа асосида фаолият олиб боряпмиз. Мамлакатга кунига минглаб ишбилармон ва сайёҳ ташриф буюради. Улар учун турли динлараро анжуманлар ўтказиш, маърузалар уюштириш ва чет тилларида Ислом дини асосларини содда тарзда етказадиган ўқув қўлланмалар чоп этяпмиз. Одамлар динимиз тинчлик, эзгулик, меҳнатсеварлик, тенг ҳуқуқлилик ва яхшилик қилишга чақиришини тушуниб етмоқда”.