“Эбнер ва Шпигел” босмахонасида чоп этилган ўн тўрт минг нусха Қуръони карим Швейцариянинг Арау, Базел, Винтертур, Санкт Галлен ва Цюрих каби шаҳарлари жоме масжидларига тарқатилди. Бундай хайрия тадбири Олмониянинг ўттиз бешдан ортиқ шаҳаридаги жомеларда ҳам ўтказилган эди. Бу иш фаластинлик тадбиркор, Олмония фуқароси ҳиммати билан амалга оширилди.