Қозон шаҳрида кўзи ожизлар учун Қуръони карим шарҳи чоп этилди. Мусҳафни “Ёрдам” илмий маркази раҳбари Малика Гелмутдинова шарҳлаган. Унда олдин оятлар келтирилиб, сўнг унинг маънолари содда тилда тушунтириб берилган. Бу шарҳ диний сабоқ олиш истагида бўлган барча ногирон болаларни беҳад мамнун этди. Қозондаги ногиронлар уйи учун бу китобнинг бир нечтаси бепул совға қилинди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда 2004 йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон Республикаси кўзи ожизлар босмахонаси билан ҳамкорликда Қуръони каримнинг кўзи ожизлар учун ёзилган нусхаси биринчи маротаба чоп этилди.