Доғистонда Европанинг энг катта Ислом маркази биносига биринчи ғишт қўйилди. Мажмуанинг асосий биноси эллик минг нафар намозхонни сиғдира оладиган масжиддир. Лойиҳа бўйича марказ Доғистон мусулмонлари идорасининг янги биноси, Ислом музейи, кутубхона, спорт майдони, мажлислар зали ва бошқа маиший хизмат хоналарини ўз ичига олади. Маросимда кўпгина дин арбоблари сўзга чиқдилар, хайрли иш олдидан тиловат ва дуолар қилинди.

Азизхон ҲАКИМОВ тайёрлади.