Брукфилд шаҳри мусулмонлари орзиқиб кутаётган янги масжид қурилиши поёнига етди. Масжид хонақоҳида бир вақтнинг ўзида беш юз нафар намозхон ибодат қила олади. “Милуоки” мусулмонлар уюшмаси 15 йилдан бери ушбу савобли иш ҳаракатида эди. Ташаббускорлар келгуси жумалардан бирида бу даргоҳда очиқ эшиклар кунини эълон қилишни режалаштиришган.