Канаданинг Миссисог штатида Саид Хадича номидаги Ислом маркази Этобико шифохонасига ёрдам кўрсатиш мақсадида акция ўтказди. Саратон касалига чалинган беморларни қўллаб-қувватлаш учун мамлакатнинг минглаб мусулмонлари хайр-эҳсон қилдилар. Шифохона бош врачи Кейн Мейхью бундай савобли ишга қўл урган мусулмонларга миннатдорлик изҳор этди. Марказ раҳбари Хамид Слимий келажакда бошқа шифохоналар учун ҳам хайрия акция ўтказилишини маълум қилди.