ЮНЕСКО Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказиш таклифи билан чиқди. Боиси ИШИД қўпорувчи гуруҳининг Ироқдаги қадимий ёдгорликларни вайрон этаётганидир. “Жангарилар томонидан Ислом давригача бўлган ҳайкалтарошлик намуналари йўқ қилинаётгани жуда ачинарли ҳолат. Шунинг учун БМТни шошилинч йиғилиш ўтказишга ундаймиз. Ахир бу фақат Ироқнинг эмас, балки бутун жаҳоннинг тарихий обидалари-ку...”, дейди ЮНЕСКО бош директори Ирина Бокова.