Саудия Арабистони қироли Салмон ҳиндистонлик доктор Зокир Найкни Ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси учун “Қирол Файсал” мукофоти билан тақдирлади. Бу мукофот Ислом, кимё, араб тили ва адабиёти каби бешта фан йўналиши бўйича илмий тадқиқот олиб борган алоҳида шахс ёки ташкилотга топширилади. Соврин ўз ичига мақтов ёрлиғи, олтин медал ва икки юз минг долларни олади.