Австрияда “Бағрикенглик” мавзуида кинофестиваль бўлиб ўтди. Унда киноижодкор ва диний ташкилот вакиллари иштирок этдилар. Кинофестивалга АҚШнинг Австриядаги элчихонаси ҳомийлик қилди. Тадбирда сўзга чиққан иштирокчилар барча дин вакилларини бирдамлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликка чорлаб, маърузалар қилишди.