Франция бош вазири Мануэль Вальс мамлакат олий ўқув юртларига давлат томонидан маблағ ажратилишини айтди. Эндиликда имомлар чет элда эмас, балки мамлакатнинг ўзида малакаларини оширишлари мақсадга мувофиқ эканини таъкидлади. Ҳар бир диний ташкилот хизматчиси француз тилида бемалол сўзлаша олиши ва халққа маъруза қила билиши зарурлигини қайд этди. Ҳозир олтита билим даргоҳида Ислом дини ва француз тилини ўзлаштириш учун бепул курслар ташкил қилинган.