Бу йилги Ҳаж мавсумини намунали ташкил этиш мақсадида Саудия Арабистонининг Ҳаж ишлари вазирлиги барча мамлакатлар делегациялари билан музокаралар ўтказди. Суҳбатларда ўтган йилги ютуқ ва камчиликлар, 2015 йил учун зиёратчиларга квоталар белгилаш ва янги тартиб-қоидалар билан таништириш масалалари кўриб чиқилди. Учрашувларда зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи барча мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.