Брюссель шаҳрида “Исломда одоб-ахлоқ” шиори остида III халқаро анжуман бўлиб ўтди. Тадбир Оврупа мусулмонлари уюшмасининг тадқиқот маркази томонидан ташкил этилди. Унда Оврупанинг кўпгина давлатларидан ташриф буюрган олимлар ва соҳа мутахассислари иштирок этди. Анжуманда Ислом ва фан, иқтисод ва молия ҳамда диний таълим масалалари хусусида суҳбат олиб борилди. Олдинги иккита анжуман Қатар пойтахти Доҳада ўтказилган эди.

 

Азизхон ҲАКИМОВ тайёрлади.