Американинг Арканзас штати университетида Ислом билимлари куни ўтказилди. Тадбирни талабалар уюшмаси ташкил қилди. Ташриф буюрган турли ёшдаги бошқа дин вакиллари Ислом тарихи ва маданияти билан яқиндан танишдилар. Мусулмонларнинг ҳаётини акс эттирувчи турли буюмлар, суратлар ва диний адабиётлар кўргазмага қўйилди.