Иорданияда турли динларга эътиқод қилувчи халқлар ўртасида ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга оид халқаро анжуман ўтказилди. Тадбирни мамлакатнинг Алоқа ва ахборот вазирлиги ташкил қилди. Йиғилишда Фаластин, Миср, Судан, Ливан, Ироқ каби бир қатор давлатлардаги етмишдан зиёд диний ташкилот вакиллари иштирок этди.