Америкада илк бора Қуръони карим имо-ишора тилида мусулмонларга туҳфа этилди. Мисли кўрилмаган ушбу ишни “Global Deaf Muslims” халқаро Ислом ташкилоти амалга оширди. Дунёда кўплаб иқтидорли, аммо имконияти чекланган, кар-соқов кишилар бор. Ушбу ажойиб лойиҳага қўл уришдан мақсад ногиронлар дилига Қуръони карим оятлари ва маъноларини етказиб, улкан савобга эга бўлишдир. Унинг биринчи кўриниши интернет саҳифаларида ва DVD дискларда чиқарилади. Ташкилот уни текин тарқатишга қарор қилган.