Белгия кўчаларида беш минг нафардан ортиқ турли дин ва конфессия вакиллари иштирокида намойиш ўтказилди. Мамлакатда яшаётган мусулмон, яҳудий ва насронийлар “Жаҳонга тинчлик” шиори остида кўчаларни тўлдириб ўтдилар. Дин номидан ҳар хил қабиҳ амалларни бажараётган разил кимсаларга қарши шиорлар кўтариб олган намойишчилар, қайси динга эътиқод қилишларидан қатъи назар, муҳими тинчлик ва осойишталик тарафдори эканини изҳор этдилар.