Австралия пойтахти Сидней шаҳрида Ислом дини ва мусулмонлар ҳаётини ёритувчи янги студия очилди. Студия директори Малаз Мажонний бундай дейди: “Ҳозирги кунда мусулмонлар жамияти кўп жойларда қаттиқ босим остида. Бунинг сабаби ҳар хил тоифадаги инсонлар динимизни ўзича талқин этяпти, баъзи муқаддас сўз ва иборалар бузиб таржима қилинмоқда. Бундай тушунмовчиликларни бартараф этиш мақсадида “One Path Network” номли студия ташкил қилдик. Дин арбобларининг маърузалари ва Ислом оламидаги янгиликлар студия орқали YouTube каналига жойлаштирилади. Бундан одамлар маънавий баҳра олишади, деган умиддамиз. Мазкур лойиҳа саховатпеша инсонлар кўмагида йиғилган бир миллион доллар эвазига амалга оширилди”.