Иордания Ҳошимийлар Қироллигидаги саксонта масжидга қуёш батареялари ўрнатилди. Масжидлар электр энергиясини кўп сарфлаши сабабли, қуёшдан қувват олиш тизими харажатларни анча тежайди. Йилда деярли уч юз кун қуёш чарақлаб турадиган Иордания учун бу жуда қулай. Ҳозир мамлакатдаги олти мингта масжидга ана шу тизимни ўрнатиш режалаштириляпти. Қироллик энергетика вазирлиги лойиҳани амалга ошириш ташаббускоридир.