Ироқнинг Баакуб шаҳрида ҳарбийлар аёллар кийимини кийган йигирмата йигитни қўлга олишди. Улар навбатдаги қўпорувчиликни амалга оширишга тайёргарлик кўраётган ИШИД жангарилари экани маълум бўлди. Ўраниб олганлари етмагандек, пардоз-андоз ҳам қилиб олган бу нокасларнинг қабиҳ мақсадлари йўлида ҳар қандай пасткашликдан қайтмаслиги барчага аён бўлди.