Торонто университетида Ислом дини ҳафталиги ўтказилди. Етти кунлик тадбирда диний адабиётлар, тарихий буюмлар ва турли қўлланмалар намойиш этилди. Шунингдек, мусулмон талабалар бошқа динларга эътиқод қилувчи сайёҳлар билан мулоқот олиб боришди. Учинчи курс талабаси Башро Нассаб бундай дейди: “Бу тадбирга ҳар доимгидан кўра ҳозир эҳтиёж кўпроқ. Ислом динига нафрат кўзи билан қарашларга барҳам бериш учун унинг аслида қандай дин экани ҳақида Канада халқига тўлиқ маълумот беришга ҳаракат қиляпмиз. Динимиз тинчлик ва тотувлик дини экани, ИШИДнинг Ислом динига умуман алоқаси йўқлигини исботлашга уриняпмиз”.