Америка мусулмонлари Миссури штатидаги “Жефферсон сити” маданият марказида диний-маърифий тадбир ўтказишди. Анжуманда давлат арбоблари, бошқа динлар вакиллари ҳам иштирок этишди. Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад Исломнинг тинчлик ва бағрикенглик дини экани ва бошқа динлар каби осуда ҳаёт кечириш тарафдори эканини намоён этишдир. Анжуман иштирокчиларидан бири Файзан Саид бундай деб таъкидлади: “Мудҳиш жиноятлар қилаётган қабиҳ кимсаларнинг айби билан Ислом динини қоралашга барҳам бериш ва кенг омма унинг асл моҳиятини тўғри англашига эришиш лозим”.