Маккаи мукаррамада Ислом Олами Лигаси масъули Раҳматуллоҳ ибн Иноятуллоҳ Аҳмад Қрим мусулмонлари идораси делегациясини қабул қилди. Суҳбат чоғида Раҳматуллоҳ Қрим тарихи, маданияти билан яқиндан таниш экани ва қрим-татар тилида ҳам сўзлаша олишини айтиб, ҳурмат-эҳтиромини изҳор этди. Шунингдек, Қрим мусулмонлари делегацияси таклиф этаётган бир қатор лойиҳаларни маъқуллади ва уларни амалга ошириш учун маблағ ажратилишини айтди. Ўз ўрнида делегация раиси Артур Рашитов самимий қабул учун миннатдорлик билдирди.