Австралияда Ислом динининг асл моҳиятини акс эттирувчи “Мен мусулмонлигимдан фахрланаман” мавзуидаги янги кўрсатув лойиҳаси тасдиқланди. Ушбу лойиҳани “My Peace” Ислом уюшмаси ишлаб чиқиб, мамлакатнинг машҳур “SBS” ва “Foxtel” телекомпанияларига тақдим этди. Кўрсатув Ислом дини ва пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳақида оммада тўғри тушунча ҳосил қилишга бағишланган. Ислом тарихидан тортиб, дин асосларигача бўлган кенг мавзуларни қамраб олган ушбу кўрсатувни тахминан икки миллион нафардан ортиқ турли дин вакиллари томоша қилиши кутилмоқда.