Америкалик мусулмон Деа Шадди Барокат “Соғлом тишлар” номли хайрия лойиҳасини амалга оширди. У вафотидан олдин бундай деган эди: “Мен бутун дунё болаларининг юзларига табассум улашишни ният қилганман. Давога муҳтож бўлиб, қурби етмаганларга ёрдам қўлини чўзмоқчиман. Стоматологлар ёрдамида уларнинг касал тишларини даволаб, лозим бўлса замонавий пломбалар қўямиз, милкларини даволаймиз ва бошқа керакли муолажалар қиламиз”. Минг афсуслар бўлсинки, Шадди Барокат бу эзгу ниятини амалга оширишга улгурмай ҳаётдан кўз юмди. Раҳматли тириклик чоғида жамғармага ўн беш минг доллар йиққан экан. Яқинлари савобли ишни давом эттириш мақсадида унинг фаолиятини тўхтатмадилар. Бир ҳафта ичида жамғармага ярим миллион доллар тушди. Ҳозир бу маблағ минглаб болаларга кулги бағишлаш учун сарфланяпти. Яхшидан боғ қолади деганлари шу бўлса керак.