Озарбойжоннинг Дин ишлари бўйича қўмитаси кўзи ожизлар учун Қуръони карим тайёрлашни режалаштиряпти. Яқинда қўмитанинг мажлислар залида ушбу лойиҳани амалга ошириш учун бир неча нашриёт вакиллари, республиканинг ногиронлар уюшмаси аъзолари ҳамда дин арбоблари йиғилиш ўтказишди. Брайл ҳарфларида Қуръони карим нашр қилишнинг энг мақбул йўллари кўриб чиқилди.

Республикамизда эса Брайл ҳарфларидаги Қуръони карим жаҳонда 3-чи бўлиб, 2005 йилда кўзи ожизлар учун тақдим этилган.

Азизхон ҲАКИМОВ

тайёрлади.