Баҳрайн вазирлар маҳкамаси мамлакатда биринчи Қуръони карим марказини ташкил қилиш лойиҳасини тасдиқлади ва миллий бюджетдан алоҳида маблағ ажратди. Мамлакатнинг Ахборот вазири Исо Ал-Ҳаммадий марказнинг Ислом олий кенгаши қошида бўлишини маълум қилди. У Қуръони каримни ўрганишга ихтисослашган ва давлат томонидан таъминланган илк даргоҳдир.