Япониянинг Коба шаҳрида биринчи масжид барпо этилди. Лойиҳа бу диёрда яшовчи индонезияликларнинг “ACIKITA” мусулмонлар уюшмаси томонидан амалга оширилди. 2006 йилдан бери Токиода фаолият юритаётган мазкур уюшмага турли табақадаги кишилар, тадбиркорлар, зиёлилар ва талабалар аъзо. “Аллоҳга шукур, Кобанинг мусулмон аҳолиси орзиқиб кутган масжид бунёд этилди. Авваллари жума намозини адо этиш учун бошқа шаҳарга боришга тўғри келар эди”, дейди “ACIKITA” мусулмонлар уюшмаси раиси Жумамиарти Агус.