Ханти-Манси автоном ҳудудидаги Пит-Ях шаҳрида “Қуръон ва хаттотлик” мавзуида мусобақа ўтказилди. Танлов Қозонбосма Қуръоннинг чиқарилганига 225 йил тўлишига бағишланди. Унда юзга яқин иштирокчи қатнашиб, Қуръони каримнинг куфий, настаълиқ, риқо каби турли хаттотлик услубида кўчирилган нусхаларини намойиш этди.