Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳридаги “Персекутуан” масжиди ноёб дизайни сабаб сайёҳлар учун диққатга сазовор жой бўлиб қолди. 2009 йил “Масжидга марҳамат” лойиҳаси йўлга қўйилгандан бери бу ерга ташриф буюраётган меҳмонлар сони бир неча минг нафарга етди. Ўзига хос ажойиб кўринишдаги ушбу масжид асосан кореялик, япониялик, ҳиндистонлик ва франциялик сайёҳларни жалб қиляпти. Лойиҳа ташаббускорлари улар учун масжид тарихи ва архитектураси ҳақида тушунча берувчи бепул экскурсиялар ташкил қилишяпти.

Азизхон ҲАКИМОВ тайёрлади.