Буюк Британияда юқори технология асосида ўта мустаҳкам хомашёдан тайёрланган Қуръони карим нусхаси чоп этилди. Китоб варақлари карбонат кальций ва мустаҳкам полиэтилен аралашмасидан иборат экологик тоза маҳсулотдан тайёрланган. Бундай Мусҳаф йиртилмайди, нам тортмайди ва доғ бўлмайди. “Ҳозирги кунда электрон ёзишмалар ривожланиб кетган бўлса-да, қоғозда китоблар, ҳужжатлар, журнал ва газеталар чиқариш тўхтагани йўқ. Статистик маълумотларга кўра, ҳозир қоғоз 1980 йилга нисбатан уч баробар кўп ишлатилмоқда. Қоғоз ишлаб чиқариш эса атроф-муҳитга катта зарар келтириши сир эмас”, – дейди босмахона директори Рагах Жон Занжаний. Мазкур материални ҳосил қилиш учун қаттиқ жисмни кукун бўлгунча майдаланади, унга майда гранулалар қўшилади ва заҳарсиз полиэтилен варақ ҳолатига келтирилади.