Ҳавонинг ифлосланиши ҳар йили уч миллион кишининг ўлимига сабаб бўлади. Тахминларга кўра, 2050 йилга бориб ушбу рақам икки баравардан кўпроқ ортиши мумкин. Инсон соғлиғига зарар етказувчи омиллар дунёнинг турли мамлакатларида турличадир. Хусусан, Осиёда кўпроқ уй шароитида ишлатиладиган кўмир, ўтин ва дизель ёқилғилар зарар келтиради. Оврупа ва Россияда асосан газ чиқиндилари, Америкада эса одамлар кўпроқ автоуловлар тутунидан азият чекади.