Ливаннинг Жал ад-Диб вилоятида Ислом санъати музейини барпо этишга тараддуд кўрилмоқда. Унинг очилиши 2020 йилга режалаштирилган. Бу иншоот қурилиши учун “Aishti” ширкати 100 миллион доллар ажратди. Янги музейда қадимий буюмлар, тилла тангалар, Ислом санъати намуналари, нодир қўлёзма ва тошбосма асарлар жамланиши кўзда тутилган.