Кўз пардаси – қўриқчи

Жанубий Кореянинг йирик банклари кўз тўрпардаси орқали мижозларининг шахсини аниқлаш тизимини жорий этмоқчи.
Мутахассислар фикрига кўра, кўз тўрпардаси ёрдамида аниқлаш технологияси илғор ва мураккаб бўлиб, бу уни бузишга бўлган уринишларни деярли чиппакка чиқаради. Янги тизимнинг ишга туширилиши фойдаланувчилар хавфсизлигини сезиларли даражада ошириб, фирибгарлардан ҳимоя қилади.

Мастликни аниқловчи мослама

Россиялик олимлар қондаги алкоголь миқдорини ўлчовчи янги арзон мослама ихтиро қилди. Узунлиги 1 сантиметр электрон платадан иборат мосламанинг ишлаш тартиби жуда оддий. Датчик электродли трансфер қоғоз ёрдамида терига ёпиштирилади. Мосламанинг электродлари кучсиз ток ишлаб чиқади, натижада терига ёпишган қоғозда гел қатлами юзага келиб, терига пилокарпин препарати тушади. Датчик чиққан тердаги этанол миқдорини аниқлайди.
Ихтиро муаллифлари муомаладаги нафасни текширувчи анъанавий алкотестер воситаси баъзан хато кўрсатиши мумкинлиги, янги мослама эса ундан анча афзал ва жуда арзон эканини таъкидламоқда.

Ухлашга йўл қўймайди

Лондонлик муҳандис Колин Фруз эрта тонгда уйқудан туришга қийналадиганлар учун махсус каравот яратди.
Юқори босимли “каравот-катапульта” эринчоқ кишиларнинг “яна беш дақиқа” мизғиб олишига йўл қўймайди ва уларни тўшакдан бир зумда автомобиль гудоклари товуши остида улоқтириб юборади. Фақат унга керакли вақтни созлаб қўйсангиз кифоя.
 

Интернет саҳифаларидан олинди.