Кўчат эккан ҳосил олар йиллар ўтиб,
Илк босқичда эътиборга ташна бўлар.
Мана бугун ҳосил вақти келди етиб,
Мустақиллик мевасидан кўнгил тўлар.

Шунча довон, шунча ютуқ, бунёд­корлик,
Бизнинг элга тан бермоқда бутун жаҳон.
Ислоҳотчи бўлди давлат ҳар бир ишда,
Мустақиллик поезди ҳам елди равон.

Фикр қилган ҳайрон қолар ўйлай-ўйлай,
Ислоҳотлар шавқи билан тўлгин, элим.
Қайта-қайта нишонлайлик – келсин тўйлар,
Истиқлолнинг нашидасин сургин, элим...

Муҳаммадбобур Ғафуров,
Наманган вилояти