Тошкенти азимнинг қоқ марказида
Қабр бор, одамлар таъзимла ўтар.
Азамат пештоқли гумбаз остида
Турон пирларидан бирлари ётар.

Абу Бакр дерлар қабр эгасин,
Ислом хизматида топдилар шараф.
Арабу ажамда айтурлар таҳсин
Шу улуғ инсонни эҳтиром айлаб.

Ҳазрати Имом деб, халқлар ардоқлар,
Дин илмининг пешвоси, забардаст олим.
Эзгуликнинг ўчмас тимсоли бўлиб
Ҳайбатли, савлатли турарлар доим.

Шоший ҳазратлари улуғвор даҳо,
Ўтсам, пойларида тураман бир дам.
Во ажаб, не сир бу? Билмайман, аммо
Ҳар сафар руҳимни сезаман бардам.

Салим РИХСИЕВ,
Тошкент