Зайниддин НЎЪМОНХОН ўғли

 

Деразамни чертади такрор,
Қистар тинмай мени чиқмоққа.
Билмам менда нима қасди бор,
Шунча интиқ менга етмоққа.

Юрагимни чангаллатар гоҳ,
Оёғимни зилдай қилади.
Кўзларимга парда тортиб, оҳ,
Юзларимга ажин солади.

Феълимдай тор қилар дунёни,
Гоҳ ёшимга ишора қилар.
Етолмаган муҳаббатимдан
Мени тамом бездирмоқ бўлади.

Шошма, дўстим, бир оз шошмай тур,
Умр ўзи отилган бир ўқ.
Бир инсондек улғайдим, аммо
Ўз сўзимни айтганимча йўқ.

Паркент тумани