* * *

Тангрининг марҳамати мўллигин ёдингда тут,

Бир Унинг йўли тўғри йўллигин ёдингда тут.

“Ё Раббий!” десанг, олий даргоҳга етар нидо,

Ихлос, орзу пок бўлса, етказар унга Худо.

 

* * *

Ҳар нарсанинг асли ёлғиз Худодан келар,

Аввалу охирини яна Худойим билар.

Кулдирса, йиғлатса ҳам, Ўзидан бил, шукр қил,

Ғойибдан бериб яна сандиғингни тўлдирар.

 

* * *

Неки бўлса, Ўзидан, сўроқ-савол этмагин,

Шаккоклар каби тўғри йўлдан тойиб кетмагин.

Сабру бардошинг синаб, ҳар кўй, ҳар ҳолга солар,

Шукр қилсанг, ҳамд айтсанг, раҳмат баҳрига олар.

 

Назирқул ХОЛИҚОВ,

Гулистон шаҳри