Онлайн обуна Прайс-лист
Hidoyat.uz

Hidoyat.uz

Мовароуннаҳр нашриёти

Саватча
Танланган
Кириш
Меню
  • Бош саҳифа
    • Раҳбарият
    • Китоблар бўлими
    • Журналлар бўлими
    • Газета бўлими
    • Биз билан боғланиш
  • Мақолалар
  • Янгиликлар
    • Маҳаллий янгиликлар
    • Дунё янгиликлари
  • Кутубхона
  • Савол-жавоблар
  • Жамият
    • Оила
    • Аёллар
    • Болалар
    • Гўзаллик
    • Пазандалик
    • Саломатлик
  • Онлайн харид
  • Медиа
    • Видео
    • Фотогалерея
    • Аудио
    • Инфографика

Шахсий кабинет

Асосий саҳифа Шахсий кабинет

Буюртмалар

Кириш

Паролингизни унутдингизми?

Рўйҳатдан ўтиш

Электрон кутубхона QR-Code

МАҚОЛАЛАР

  • Раҳмати ғазабидан устундир

    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алай­­ҳи ва …

    6.12.2019
  • Исломга интилган аёл: Инглиз тили ўқитувчиси Елена қандай қилиб муслима бўлди?

    Мен Елена билан Мусулмон ёшлари фестивалида танишиб қолдим. Мени ҳар …

    6.12.2019
  • Маййитни таҳорат ва ғусл қилдириш

    Маййитнинг сарири қибла тарафига узунасига қўйилади. Бир ривоятда кўндалангига қўйилади, …

    6.12.2019
  • Шайх Субҳининг насиҳати

    Абдулла бир куни кечаси яна менинг уйимга келди. У ажойиб …

    6.12.2019
  • Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг орқа томонларида турган саҳобаларини ҳам кўрганлари

    Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) намоздаликларида саҳобалар ва мунофиқлар орқа …

    6.12.2019
  • Тараққиёт, тинчлик ва қонун устуворлиги кафолати

    Дунё давлатлари халқлари эъзозлайдиган, амал қиладиган ва ҳар йили унинг …

    5.12.2019
Барча мақолалар

САВОЛИМ БОР

ДАФН ПАЙТИДАГИ ОДАТЛАР

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Дафн пайтида маййитнинг бош томонига қўллари билан уч ҳовуч тупроқ сочиш мустаҳаб, яъни хуш кўрилган ишлардандир. Биринчи ҳовучни сочаётганда مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ “Биз сизларни ундан (ердан) яратдик”, иккинчи ҳовучни сочаётганда وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ «унга қайтарурмиз”, учинчи ҳовучни сочаётганда وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى «ва (қиёмат кунида) сизларни яна бир марта ундан чиқарурмиз” ояти ўқилади (Тоҳа сураси, 55-оят).
Бу ҳақда муҳаддис олим Ибн Можа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадиси шарифни келтирадилар:

أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَّى عَلَى جِنَازَةٍ ثُمَّ أَتَى الْقَبْرَ فَحَثَى عَلَيْهِ مِنْ قِبَلِ رَأْسِهِ ثَلَاثًا

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаноза намозини ўқидилар, сўнгра қабр ёнига келиб бош томонидан уч марта тупроқ сочдилар”.
Мўтабар ҳанафий манбалардан бири “Фатавои ҳиндия” китобида бу мавзуда шундай дейилади:

وَيُسْتَحَبُّ لِمَنْ شَهِدَ دَفْنَ الْمَيِّتِ أَنْ يَحْثُوَ فِي قَبْرِهِ ثَلَاثَ حَثَيَاتٍ مِنْ التُّرَابِ بِيَدَيْهِ جَمِيعًا وَيَكُونُ مِنْ قِبَلِ رَأْسِ الْمَيِّتِ وَيَقُولُ فِي الْحَثْيَةِ الْأُولَى : مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ وَفِي الثَّانِيَةِ : وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ وَفِي الثَّالِثَةِ : وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى ، كَذَا فِي الْجَوْهَرَةِ النَّيِّرَةِ .

“Дафн маросимида иштирок этаётган киши қабрга маййитнинг бош томонидан икки қўллаб уч ҳовуч тупроқ сочиши мустаҳабдир. Биринчи ҳовучни сочаётганда مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ “Биз сизларни ундан (ердан) яратдик”, иккинчи ҳовучни сочаётганда وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ «унга қайтарурмиз”, учинчи ҳовучни сочаётганда وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى «ва (қиёмат кунида) сизларни яна бир марта ундан чиқарурмиз” деб айтади. “Жавҳаротун наййироҳ” китобида шундай келтирилган”.

Аслида дафн маросими давомида қабрга тупроқ ташлаётган кишилар белкуракни бир-бирининг қўлига бериши ёки ерга қўйиши ихтиёрий мубоҳ ишлардандир. Лекин белкуракни қўлга берса, ёмон бўлади ёки гуноҳ бўлади, албатта уни ерга ташлаш керак, кейин қўлга олиш керак, дейилса бу бидъат амалга айланади. Динимизда бандага яхшилик ва ёмонлик келиши, фойда ва зарар етиши фақат Аллоҳ таолодан деб билинади, бу каби ишлардан шумланиб, ирим қилиш асло мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

«ТАШАҲҲУД» ЎРНИГА «ФОТИҲА» СУРАСИНИ ЎҚИШНИНГ ҲУКМИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда намоз бузилмайди. Агар мана шу хатони намоз ичида билиб қолса, саждаи саҳв билан хатосини тўғирлаш керак бўлади. Чунки аввалги қаъдада ҳам, охирги қаъдада ҳам «Ташаҳҳуд» (“Аттаҳияту”) дуосини ўқиш вожиб. Уни унутиб тўлиғича ёки баъзи қисмини ўқимаслик, саждаи саҳвни вожиб қилади. Бу ҳукм фарз, вожиб ва нафл намозларда бир хил.
Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда шундай дейилади:

وَإِذَا قَرَأَ الْفَاتِحَةَ مَكَانَ التَّشَهُّدِ فَعَلَيْهِ السَّهْوُ

яъни: “Агар «Ташаҳҳуд»ни ўрнига «Фотиҳа» сурасини ўқиса, саждаи саҳв қилади” (“Фатавои ҳиндия” китоби, Саждаи саҳв боби)
Саждаи саҳв ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш учун қуйидаги линкдан фойдаланинг: https://t.me/diniysavollar/235. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

Аллоҳ таолонинг исмидан бошқа нарса билан қасам ичиш мумкинми?

Динимизда мўмин мусулмонлар Аллоҳ таолодан ўзганинг номи ила қасам ичишдан қайтарилган. Бу борада кўплаб ҳадиси шарифлар ривоят қилинган. Жумладан:

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: «لاَ تَحْلِفُوا بِآبَائِكُمْ وَلاَ بِأُمَّهَاتِكُمْ وَلاَ بِالأَنْدَادِ وَلاَ تَحْلِفُوا إِلاَّ بِاللَّهِ وَلاَ تَحْلِفُوا بِاللَّهِ إِلاَّ وَأَنْتُمْ صَادِقُونَ» (رواه أبو داود والنّسائي)

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ота-оналарингиз ва санамлар номи билан қасам ичманг. Фақат Аллоҳ номи билангина қасам ичинг. Ростгўй бўлсангизгина Аллоҳ номи билан қасам ичинг”, деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Насаий ривояти).

Бошқа бир ҳадисда:

«أَلاَ إِنَّ اللهَ يَنْهَاكُمْ أَنْ تَحْلِفُوا بِآبَائِكُمْ، فَمَنْ كَانَ حَالِفًا فَلْيَحْلِفْ بِاللهِ، وَإِلاَّ فَلْيَصْمُتْ» (رواه البخاري ومسلم).

“Огоҳ бўлинг, Аллоҳ сизларни оталарингиз билан қасам ичишдан қайтарди. Ким қасам ичадиган бўлса, Аллоҳ номи ила қасам ичсин ёки жим турсин”, деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Қуръони каримда баъзи нарса (анжир, зайтун) ва вақт (чошгоҳ, тун) номлари билан ифодаланган қасамларга келсак, у Аллоҳ таолонинг истаган нарсани азиз ва ҳурматли қилишига ишорадир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

Менинг касбим ҳайдовчи. Баъзан машинамга ўтирган кишиларнинг ҳар хил буюмлари тушиб қолмоқда. Шу нарсаларнинг эгаларини қидириб, суриштириб топа олмаяпман. Илтимос бир йўлини кўрсатсангиз.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одамлар тушириб қолдирган нарсалар нолойиқ одамларнинг қўлига тушиб қолмаслиги учун уни олиб қўйиш афзал. Ўша нарсаларнинг йўқолиб кетиш хавфи бўлса, уни олиш вожибга айланади. Топилмани эгасига қайтариш учун олаётганига гувоҳ келтирилади. Яъни, ким йўқотган нарсасини излаётган бўлса, менга йўллаб қўйинглар, дейди. Мана шу пайтда қўлидаги топиб олинган нарса, у учун омонатга айланади. Омонатни энди эгаси қидириб келмайди деб гумони ғолиб бўлгунича топилган жойда, одамлар тўпланадиган жойларда эълон қилиб туради. Ҳозирги кунда эълон қилишда радио, газета ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ҳам мумкин.

Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким йўқолган нарсани танитмай ўзиники қилиб олса, залолатга кетувчидир”, деганлар (Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривоят қилган).

Топиб олинган нарса таом, мева ва шунга ўхшаш узоқ турмайдиган маҳсулот бўлса, токи айниб қоладиган вақтигача эълон қилинади. Агар айнимайдиган нарса бўлса, “энди эгаси излаб келмайди”, деб гумони ғолиб бўлгунича эълон қилишда давом этади.

Имом Муҳаммад ибн Ҳасан: “Бир йил муддат эълон қилишда давом этиб, эгасини келишини кутади”, деганлар. Агар эгаси ушбу муддат ичида келмаса-ю топиб олган киши фақир бўлса, ундан ўзи фойдаланиши жоиз. Бу ҳақда Убай ибн Каъб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

عَرِّفْهَا فَإِنْ جَاءَ أَحَدٌ يُخْبِرُكَ بِعِدَّتِهَا وَوِعَائِهَا وَوِكَائِهَا فَأَعْطِهَا إيَّاهُ وَإِلَّا فَاسْتَمْتِعْ بِهَا

яъни: “Топилган нарсани эълон қил. Бирор киши унинг сони, идиши ва боғичини айтиб келса унга бер, акс ҳолда ундан фойдалан” (Имом Муслим ва Имом Термизий ривоят қилишган).

Топиб олган киши бой бўлса, фақир ота-онасига, бола-чақасига ёки яқинларига садақа қилиши ҳам мумкин. Бунда ўша буюм ёки маблағнинг асл эгасининг номидан садақа қилади. Топиб олинган буюм ёки маблағ садақа қилинганидан кейин эгаси келса, садақа қилинганига рози бўлиб, савобидан умидвор бўлиши ёки топиб олган кишидан уни тўлаб беришини талаб қилиши мумкин (“Ҳидоя”, “Ал-Ихтиёр”, “Фатҳу бобил иноя”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

Намоз вақтлари ҳақида маълумот берсангиз?

Бисмиллоҳир Роҳманир Роҳим.

Бомдод намози: Бомдод намозининг вақти субҳи содиқдан (тонг отгандан) қуёш чиққунигачадир. Бомдод намозининг вақти киргандан бошлаб қуёш тўлиқ чиққунигача бомдоднинг икки ракат суннатидан бошқа нафл намоз ўқиш макруҳдир. Аммо қазо намоз ўқиса бўлади. Бомдод намозини ўқиш пайтида қуёш чиқиб қолса, бомдод намози бузилади ва қуёш тўлиқ чиққандан кейин қазоси ўқилади. Бугунги бомдоднинг фарзи суннати билан қазо бўлса ва қазосини заволгача ўқиса, суннати билан бирга қазоси ўқилади. Заволгача ўқилмаса, фарзини ўзи қазо қилинади. Бомдодни суннатига улгурмай, фарзини жамоат билан ўқиган киши фарздан кейин суннатни ўқимайди.

Пешин намози: Пешиннинг вақти қуёш заволга оғганидан ҳар бир нарсанинг сояси заволдаги соядан ташқари ўзининг узунлигидан икки баробар бўлгуничадир. Қуёш қиёмдан заволга қараб оғгандан бошлаб пешин намозининг вақти кирган бўлади. Заволдаги соядан ташқари ҳар бир нарсанинг сояси ўзининг бўйига икки баробар келгунича пешин вақти ҳисобланади.

Аср намози: Асрнинг вақти ҳар бир нарсанинг сояси заволдаги соядан ташқари ўзининг узунлигидан икки баробар бўлганидан бошлаб қуёш ботгуничадир. Аср намози адо қилинганидан кейин шом намози ўқилгунигача нафл намоз ўқиш макруҳ ҳисобланади. Аммо қазо намоз ўқиса бўлади. Асрга айтилган азондан кейин такбир айтилгунигача, бемалол нафл намоз ўқиса бўлади. Аср намозини қуёшни нури кўзни қамаштирмайдиган даражада кечиктириб ўқиш макруҳдир. Киши бугунги аср намозини ўқиш пайтида қуёш ботиб қолса, охиригача давом эттираверади ва намози бузилмайди.

Шом намози: Шомнинг вақти қуёш ботганидан шафақ йўқолгунича. Шафақ уфқдаги қизилликдир. Шом намозини доимо (йилнинг барча фаслларида) вақти кириши билан ўқиш мустаҳабдир. Демак, шом намозининг вақти қуёш уфққа ботиши билан бошланиб уфуқдаги қизиллик йўқолгунигача давом этади.

Хуфтон намози: Хуфтоннинг вақти шомнинг вақти тугагандан бошлаб тонггачадир. Витрнинг вақти хуфтон ўқилгандан бошлаб тонггачадир. Хуфтон намозини ярим кечадан кейин ўқиш макруҳдир.

Қазо бўлган ва нафл намозларни куннинг барча вақтида ўқиса бўлади. Фақат қуёш чиқиш, қиёмга келиш ва ботиш вақтлари бундан мустасно. Бу уч вақтда ҳеч қандай намоз ўқиб бўлмайди (Манба: “Фатҳу бабил иная”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

"Мовароуннаҳр" нашриёти

Ўзбекистон, Тошкент, 100069
Зарқайнар 18-берккўча, 47 “а”- уй

+998 (71) 240-05-19

Маълумотлар

  • Етказиб бериш шартлари
  • Қандай харид қилинади?
  • Талаб ва шартлар
  • Сайт харитаси

Харидорларга

  • Биз билан боғланиш
  • Шахсий кабинет
  • Буюртмалар рўйхати
  • Танланган китоблар

Тўлов турлари

© 2018 Hidoyat.uz - Сайт IT Works томонидан ишлаб чиқилди