Китоблар бўлими

«Мовароуннаҳр» нашриёти

Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилаётган барча мўмин-мусулмонларнинг диний, маърифий адабиётларга, шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом инстиутути ва ўнга яқин ўрта махсус ислом билим юртлари талаба-ўқувчиларининг дарслик ва қўлланмаларга бўлган эҳтиёжларини тўлароқ қондириш мақсадида «Мовароуннаҳр» нашриётининг китоблар бўлими изчил фаолият юритмоқда.

Нашриёт йилига 50-60 номда, умумий ҳисобда 450-500 босма табоқ ҳажмида, 1,5-2 миллион нусхадан ортиқ дарслик ва диний адабиёт ҳамда даврий нашрларни чоп эттирмоқда. Бу асарлар орасида Қуръони карим, ҳадислар, мазҳаббошимиз Имоми Аъзамнинг “Асарлар” ва “Муснад”, Ҳаким Термизийнинг “Манозилул ибод минал ибода”, “Абу Муин Насафийнинг “Табсиратул адилла” каби асарлари бор.

Шу билан бирга, бўлимда Тошкент ислом институти ва ўрта махсус ислом билим юртлари талаба-ўқувчиларига мўлжалланган дарсликлар, хусусан, “Нурул Анвор” (2 жилд), “Шарҳ ал-фиқҳ ал-акбар”, “Ҳидоя”, “Ал-Ашбоҳ ван назоир”, “Ат-Таъарруф лимазҳаби аҳлит тасаввуф” каби ўн номдан ортиқ китоблар чоп этиб келинмоқда.

Нашриётнинг Китоблар бўлимида айни пайтда ижодий ва техник ходимлар фаолият юритмоқда.