Автобусда кўтарилган шовқиндан довдираб қолдим. Тик турган кексароқ аёл ўриндиқда ўтирган ёш жувонга ёшини пеш қилиб, жой бўшатишини сўраб бақирар, жувон эса касал ва ногирон эканини тушунтиришга уринарди.

Ҳамманинг нигоҳи уларга қадалган. Жувоннинг касалмандлиги афт-ангоридан кўриниб турарди. Кап-катта аёлнинг бу ҳолни билмасликка олиб, шовқин солиши ҳеч кимга ёқмади, албатта. Кекса аёлга бошқа одам жой берди, аммо у манзилига етгунича жувонни қарғаб кетди...

Ўйлаб қоламан: “Айрим катталарнинг жамоат жойларида, кўча-куйда бундай йўл тутишлари ёшларга қандай таъсир қилади? Бундай инжиқ катталар ёш авлодга сабоқ бероладими?”

 

Бобониёз ҚУРБОН,

Тошкент