Ҳаёт синовлари кимларнидир тобласа, кимлардир боши берк кўчаларга кириб қолади. Адашганлар шайтоний ҳою ҳавасларга берилади, хулқ-атвори ёмонлашади, оиласига, яқинларига озор беришади. Озгина ҳаракат, меҳнат ила синовларни енгишни истамаган кимсаларга Аллоҳ таолонинг марҳаматини эслатамиз: “Дарҳақиқат, Биз инсонни меҳнат-машаққатга яратдик”(Балад сураси). Меҳнат инсонни юрак сиқилиши, ахлоқий бузуқлик, муҳтожлик каби иллату офатлардан асрайди. Меҳнат қилган одамнинг тани саломат, кўнгли хотиржам бўлади, ақл ва зеҳни ортади. Бундай киши синовни енгиб ўтишга куч топади, яхши фазилатлар эгасига айланади. Маънавий гўзал инсонни барча халқлар бирдек қадрлашади, суйишади. Одам боласи чарчамай, эринмай ҳақиқий гўзалликка интилиши керак. Зеро, Қуръони каримда: “Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, оғирликни хоҳламайди” (Бақара, 185) дейилган.

Ҳамиджон ОМОНОВ,

Учкўприк тумани