ТАМАКИ ЧЕКИШ КЎЗГА ҲАМ ЗАРАР

 

Хитойлик олимлар тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш катаракта касаллиги – кўзга парда тушишига олиб келиши мумкин, деб таъкидламоқда. Узоқ вақт олиб борилган тадқиқотлар натижасида маълум бўлишича, чекувчиларда чекмайдиганларга нисбатан кўзнинг ушбу касаллигига чалиниш хавфи анча юқори экан.

Шу боис олимлар чекувчи кишиларга чекишдан бутунлай фориғ бўлиш лозимлигини тавсия этмоқда.

 

МИНГ ДАРДГА ДАВО

Янги зеландиялик олимларнинг сўзларига кўра, асал, гул чанги, асалари заҳри ёрдамида қон томирларининг кенгайиши, псориаз, артроз ва остеохондроз каби турли хил касалликларни даволаш мумкин экан. Асал таркибидаги темир, йод, цинк, кобальт, марганец, фтор каби ўттизга яқин микроэлемент­лар уйқусизлик, ошқозон-ичак хасталиклари ва шамоллашни ҳам даволаш имконини беради.

 

УЗОҚ УМР КЎРАЙ ДЕСАНГИЗ...

Франциялик олимлар спиртли ичимлик ичадиган одамлар ичмайдиган кишиларга нисбатан 14 йил аввал инсульт хасталигига чалиниши мумкин, демоқдалар.

Франциядаги Лилль университети ходимлари олиб борган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, 60 ёшдан кичик бўлган "ичувчилар" инсульт хуружига учраганидан кейинги икки йил ичида ҳаётдан кўз юмиши мумкин экан. Шифокорларнинг сўзларига кўра, спиртли ичимликларни кўп миқдорда ичиш оқибатида ёшлик чоғида ҳам инсультнинг оғир турига дучор бўлиш хавфи бор.

 

Интернет хабарлари асосида тайёрланди.