Шу йил 7 феврал куни Тошкент Ислом институтида шеърият мулкининг султони, давлат арбоби Алишер Навоий туғилганининг 572 йиллигига бағишлаб «Алишер Навоий – ўзбек адабиёти ва маданиятининг буюк сиймоси» мавзуида учрашув бўлиб ўтди. Унга Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар Турсунов ва Тошкент маданият коллежи катта ўқитувчиси Абдуқаҳҳор Жалилов таклиф этилди. Сўзга чиққанлар Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди, илмий-адабий мероси ҳақида гапиришди. Ғазалларидан намуналар келтириб, шарҳлашди.

Тилларкафедраси

* * *

14 феврал куни институтда ўқи­тувчилар ва талабалар иштирокида Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғил­ганининг 530 йиллигига бағишланган маърифий кеча ўтказилди. Кечага так­лиф этилган меҳмонлар Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев, Тошкент Ислом университети кафедра мудири Саидмухтор Оқилов, “Мовароуннаҳр” нашриёти  бош директори Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон Бобурнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзлашаркан,  у зотнинг давлат ва маданият арбоби, моҳир саркарда, донишманд тарихчи, заковатли олим, халқпарвар, маърифатпарвар ва таржимон эканини ҳам таъкидлашди. 

Очиқ мулоқот шаклида ўтган суҳбат турли савол-жавобларга бой бўлди. Шоир ҳаёти ва ижоди ҳақида деворий газеталар танлови ҳам бўлиб ўтди. Танловда иккинчи курс талаба қизлари ғолиб бўлишди.

 

Абдуносир АБДУМАЛИК ўғли