Шу йил 16 январ куни Андижон вилояти имом-хатибларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда ўтган йил ҳисоботи тинг­ланди ва 2013 йилда амалга оширилиши лозим бўлган дастурлар режаси тасдиқланди.

Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов сўзга чиқиб, "Обод турмуш йили"да имом-хатиблар олдида турган қатор вазифалар тўғрисида тўхталди ва Андижон вилояти вакили Нуриддин Холиқназаровга Ўзбекис­тон мусулмонлари идорасининг "Энг фаол обуначи" мақтов ёрлиғини топширди.

Тадбирда Андижон вилояти вакиллиги томонидан тўрт йўналиш бўйича имом-хатиблар тақдирланди. Асака шаҳар ва тумани бош имом-хатиби Шаҳобиддин Парпиев "Энг фаол имом-хатиб", Андижон шаҳар "Абу Ҳурайра" жоме масжиди имом-хатиби Шарофиддин Мусабоев "Энг фаол тарғиботчи",  Марҳамат тумани "Ўқчи" жоме масжиди имом-хатиби Қамариддин Минҳожиддинов "Энг фаол маънавий-маърифий тарғиботчи", Пахтаобод тумани "Кўк тўнли ота" жоме масжиди "Энг обод масжид" деб топилди.