Қуръон Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нозил этилган. У мусҳафларда битилган. Қуръон оятларининг барчаси Аллоҳнинг каломи бўлганидан фазилатда ва улуғликда тенгдир. Аммо баъзи оятларида ҳам зикр фазилати ва ҳам зикр қилинганнинг фазилати бор. Бунга мисол, Оятул Курсийдир. Унда Аллоҳнинг улуғлиги, буюклиги ва сифатлари зикр қилинган. Демак, мазкур оятда икки фазилат жам бўлган, яъни зикр фазилати ва зикр қилинганнинг фазилати.

Қосим, Тоҳир ва Иброҳим Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) ўғилларидир. Фотима, Руқия, Умму Гулсум ва Зайнаб Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қизларидир.

Агар мўмин кишига Тавҳид илмининг нозик масалаларидан бирортаси тушунарсиз бўлса, шу заҳоти бир олимни топиб ундан сўраб билгунга қадар, "Аллоҳ олдида қандай тўғри бўлса, шундай эътиқод қилдим", демоқлиги лозимдир.

Меърож тўғрисидаги хабар ҳақдир. Ким уни рад этса, аҳли сунна вал жамоадан ажралган ва адашган бўлади.

Дажжолнинг ва Яъжуж-Маъжужнинг чиқиши, Қуёшнинг ғарб­дан чиқиши, Исонинг (алайҳис­салом) осмондан тушиши ва саҳиҳ ҳадисларда ворид бўлган.

 

"Фиқҳул Акбар" китобидан.