Узум таркибида қанд, оқсил, ёғ ва турли дармондорилар мавжуд. Улар нафас олиш йўлларини яхшилайди, балғам кўчишини осонлаштиради, йўтални юмшатади, юрак-ишемик касалликларида, камқонликда тавсия этилади. Узум шарбати эса ҳомилани мустаҳкамлаш хусусиятига эга.

Майизи нафас йўлларига фойдали, жигарни яхшилайди, танани семиртиради, ҳўл йўтал, буйрак ва қовуқ касалликларида ёрдам беради.

Узум баргида қондаги қанд миқдорини камайтириш хусусиятига эга бўлган моддалар бор.

Шунингдек, новдаларидан олинган шарбат сочни ўстиради ва сўгал, сепкил, темираткини даволашда қўлланилади.

 

Собиржон ХАЛИЛОВ,

Риштон тумани