Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Қора седанада ўлимдан бошқа ҳамма дардларга даво бор", деб марҳамат қилганлар (Имом Муслим ва Имом Бухорий).

Қора седана ва унинг ёғи кўп касалликларнинг олдини олиш ва даволашда ажойиб воситадир. Қора седананинг шифобахш хусусиятлари қадимги замонлардан маълум бўлиб, Шарқ анъанавий табобатида ундан кенг фойдаланилган.

Қора седана:

– иммунитетни мустаҳкамлаш хусусиятига эга;

– нафас йўллари касалликлари, йўтал, шамоллаш ва астмани даволашда ижобий натижа беради;

–балғамни кўчириб, туширади;

– паришонхотирликни даволашда истеъмол қилиш тавсия этилади;

– буйрак ва ўт копидаги тошларни майдалайди;

– пешоб ҳайдаш хусусиятига эга;

– бош оғриғини қолдириш учун истеъмол қилинади;

– юрак-қон томир касалликларини даволашда сезиларли таъсир қилади;

– қон босимини пасайтиради;

– малҳам сифатида ёки сирка қўшиб суртилса, темиратки ва бошқа тери касалликларини даволашда таъсири кучли бўлади;

– седана ёғи теридаги холга суртилса, унинг ўсишини секинлаштиради, шунингдек, терини тозалайди ва фойдали микроэлементлар билан бо­йитади;

– томоқ ракида, кунига седана ёғини истеъмол қилиш тавсия этилади;

– соч тўкилиши олдини олади, (фолликул) соч илдизларини мустаҳкамлайди;

Седана ёғини мунтазам истеъмол қилиб туриш умумий даволаниш жараёнига ёрдам беради, саломатликни мустаҳкамлайди.

 

Жалолиддин НУРИДДИНОВ тайёрлади.