Савол: Ҳисоб-китобдаги хатолар боис ортиқча тўланган пул хатога йўл қўйган ҳисобчидан ундириладими ёки ходимнинг ўзидан?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 164-моддаси 3-қисми талабига кўра: “...ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган маблағ” ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади. Бунинг учун иш берувчи ҳақ тўлаш нотўғри ҳисобланган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмасдан қарзни меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш тўғрисида фармо­йиш бериши керак. Агар ходим норозилик билдирса, маблағ суд орқали ундирилади.

Савол: Яна қандай ҳолатларда ходимнинг розилигисиз меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин?

Жавоб: Ўзбекистон Республикасида белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, суд қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларига асосан ундириладиган маблағлар, иш ҳақи ҳисобидан берилган аванслар, меҳнат интизомини бузганлик учун қўлланган жарималар ҳамда иш берувчига етказилган зарар (агар етказилган зарар миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса) ходимнинг розилигисиз меҳнат ҳақидан ушлаб қолишга қонунда ҳеч қандай монелик йўқ.

Савол: Меҳнат ҳақи юз фоиз ушлаб қоли­ниши мумкинми?

Жавоб: Йўқ. Меҳнат ҳақи юз фоиз миқдорида ушлаб қолинишига йўл қўйилмайди. Иш ҳақи­ни ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган миқ­дор ходим маошининг эллик фоизидан кўп бўлмаслиги лозим.

 

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳуқуқшуноси Икром МАРДОНОВ жавоб берди.